Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва вилоят ўрмон хўжаликлари ўртасида ПРЕСС – РЕЛИЗ ўтказилди.

      Ўрмон хўжалиги давлат фўмитаси ва вилоят ўрмон хўжаликлари ўртасида пресс-релиз ўказилди. Бу пресс-релизда Ўрмон хўжалиги ва тизим ташкилотлари ўзларини кўргазмали чиқишлари билан қатнашди. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мамлакат рахбарининг 2017 йил 11 майдаги ПФ-5041-сонли «Узбекистон Республикаси Ўрмон хужалиги давлат қўмитасини ташкил этиш туғрисида»ги Фармони ҳамда асосида ташкил этилган (2017 йилга қадар Қишлок, ва сув хўжалиги вазирлигининг ўрмон хужалиги бош бошқармаси). қўмита ўрмонларни барпо этиш, купайтириш, қайта тиклаш, мухофаза қилиш ва қўриқлаш, улардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, ўрмон - ов, ов хўжалигини юритиш, қўриқхоналар, миллий табиат боғлар ва тизимдаги бошқа мухофаза этиладиган табиий худудлар ишларини ташкил этиш ва юритишда ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи хисобланади. Фармон билан Узбекистон Республикаси Ўрмон хужалиги давлат Қумитасига илгари юкланган вазифалар билан бир қаторда, янгидан яратилган манзарали усимликлар навлари кучатлари ва экиш материалларини сертификатлаш ва стандартлаштириш, уларни етиштиришни ташкил этиш, қишлок, хужалиги ва чорвачилик махсулотларини кайта ишлаш, жумладан, юқори қўшилган қийматли халк, истеъмоли товарлари ишлаб чиқаришни йулга қуйиш, шунингдек, ушбу соҳага халқаро молия институтлари грантларини жалб этиш, ўрмон хужалиги соҳаси ташкилотларини малакали олий, ўрта ва кичик буғин кадрлари билан таъминлашни такомиллаштириш буйича ягона тизимни жорий этишга йуналтирилган қўшимча вазифалар юклатилган.

    Утган вақт ичида қўмита томонидан соҳани ривожлантириш, уни янги босқичга олиб чиқиш борасида бир қанча ишлар амалга оширилди. Хусусан, қонунчилик базаси такомиллаштирилиб, соҳага оид 25 та, шу жумладан:

2 та қонун;

2 та Президент фармони;

4та Президент Қарори;

- 1та Президент Фармойиши;

-16та Вазирлар маҳкамаси қарори ва фармойиши қабул қилинди. 20 дан

ортик, йул хариталари ва чора-тадбирлар дастури Вазирлар Маҳкамаси

томонидан тасдиқланиб, ижроси назоратга олинган.

Махсус плантациялар ва ўрмонзорлар барпо этиш, ўрмон муҳофазаси ва зараркунандаларга қарши курашишда биолабораториялар ташкил этиш, кучат етиштириш курсаткичлари яхшиланди. 2016-2017 йиллар давомида 91 мингга яқин нихол ва кучатлар етиштирилди. 95,770 гектар ўрмонзор ва плантациялар барпо этилди. Бу курсаткич 2018 йилда 52,6 минг гектарда, яъни режага нисбатан 113% бажарилган. Утган йили Ўрмон хўжалиги қўмитаси томонидан "Узбекистон Республикасида чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш буйича ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари туғрисида"ги Президент қарори асосида дунёда мисли курилмаган тажриба - Оролнинг қуриган тубини урмонга айлантириш ишлари бошлаб юборилди. Бунинг учун Орол тубига 19,1 минг гектар майдонда саксовул, қандим, черкез каби тузга ва қурғоқчиликка чидамли ўсимликларни уруғидан ҳамда кучатдан экиш ишлари амалга оширилган. Шунингдек, 2018 йилда ниҳолхона ва кучатхоналарни ташкил этиш ишлари 750 гектарда, кучатхоналар ташкил этиш тадбирлари учун 605 тоннадан ошик, уруғлар тайёрланган, ёш ўрмонларни парваришлаш тадбирлари 46 минг гектарда бажарилган.

Қишлок, хўжалиги, паррандачилик ва асаларичилик, балиқчилик ва чорвачилик сохаларидаги иқтисодий курсаткичлар яхшиланди. Биргина қишлок, хўжалиги йуналишида 2016-2017 йилларда қиймати сал кам 22 млрд сўмлик 24 минг тоннадан ортик, маҳсулот етиштирилган. (Қарийб 8 млрд сўмлик 6 минг тоннадан ортик мевали ва ёнток, мевали маҳсулотлар, деярли 3,5 млрд сўмлик 1 минг 400 тонна техник ва мойли экинлар етиштирилган. Қиймати 5 млрд сўмга тенг 7 минг 700 тонна сабзавот ва полиз маҳсулотлари, 5,2 млрд сўмлик 9 минг тоннага яқин дуккакли дон маҳсулотлари етиштирилган.) Асаларичиликдан 1 млрд 800 млн сўм, балиқчилик ва чорвачиликдан қарийб 3 млрд сўмлик даромад олинди. Хар бир йуналиш буйича 110% дан кам бўлмаган миқдордаги ўсиш кўрсаткичлари қайд этилган. Ўтган йил хам бу борада унумли бўлди. Ўрмон хўжаликлари томонидан 2018 йилда кўчатчилик, қишлок, хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик, ҳалк, истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва пуллик хизмат курсатиш ҳисобига 132,6 млрд, сўм қўшимча даромад топилган.

      Моддий техник базани такомиллаштириш буйича ишлар олиб борилиб, 2016 -2017 йилларда 21 та юк, енгил ва махсус автомобиллар, 26 та трактор, қарийб 50та қишлок хўжалиги механизмлари, 6 та тиркама ва бошқалар ҳарид қИЛИНДИ. 2018 йилда ўрмон ҳўжаликлари томонидан жами 22 та ҳайдов (шундан 2 та қатор орасига ишлов берадиган) тракторлари ва 1 та эксковатор лизинг ва кредит асосида харид қилинди. Шунингдек, янгидан ташкил этилган вилоят Ўрмон хўжалиги бошқармалари учун 11 дона енгил ва махсус автомобиллар ҳамда ўрмон хужаликлар учун 34 та бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги механизмлари сотиб олинган.

Шунингдек, Республикамиздаги мавжуд ерлардан самарали фойдаланиш, тупроқ-иқлим шароитларига мос булган манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута турларини купайтириш, ҳудудларда маданий ўрмонларни барпо этиш, доривор ва озуқабоп ўсимликларни етиштириш, купайтириш, қайта тиклаш, муҳофаза қилиш ва қўриқлаш, улардан оқилона фойдаланиш мақсадида, Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Шуманай, Қонликул, Шаҳрисабз ва Фозилмон ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликларини ташкил этиш чора- тадбирлари тугрисида"ги қарори асосида ўрмон хужалиги давлат қўмитаси тизимида давлат муассасаси шаклидаги Шуманай, Қонликул, Шаҳрисабз ва Фозилмон ихтисослаштирилган давлат ўрмон хужаликларини ташкил этилди.

Ўрмон хужалигида илм-фан интеграциям, илмий салоцият ва илмий- тадқиқот ишларининг самарадорлигини муҳим жараён. Бу борадаги ишлар ҳам янги босқичга олиб чиқилди. Жумладан, 2017 йилда Ўрмон хўжалиги соҳасида фаолият курсатган илмий даражали ходимлар сони 9 нафар, илмий салоҳият 18 %, олимларнинг уртача ёш 71 ёшни ташкил этган булса, йуналишдаги ишларни тизимли ташкил этиш, соҳага ёш олимларни жалб этиш, янги илмий даражали ёшларнинг қўшилиши ҳисобига ҳозирга келиб, илмий даражалилар сони 18 нафарга, илмий салоҳият 47 % га ошиб, олимларнинг уртача ёши 56 ёшгача пасайди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўрмон хужалиги соҳасида сўнгги 19-20 йилда биронта ҳам диссертациялар ҳимояси ташкил этилмаган эди. 2017 ва 2018 йил давомида 1 та фан доктори, 8 та фалсафа доктори даражасида диссертациялар ҳимояси бўлди. Шунингдек, 2018 йилда 6 та докторант, 5 та мустақил изланувчилар янги йуналишларда илмий изланишларни олиб бориш мақсадида янгидан қабул қилинди. Охирги уч йил ичида институтда 14 та илмий лойиҳалар, шундан 9 та амалий ва 5 та инновация лойиҳалар амалга оширилган ва Республика ўрмон хужаликларида жорий этилган. Ҳозирги кунда 10 амалий ва 2 та инновация лойиҳалари бажарилмоқда.

2017-2018 йилларда ўрмон хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган 1000 дан зиёд ходимлар учун малака ошириш дарслари ташкил этилди. Ўқ ув курсларига Давлат идоралари ва ОЎЮ ларидан мутахасисилар жалб этилди.

   2018 йил давомида халқаро донор компаниялар ҳамда хорижий давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиб, қўмита ва унинг тизим ташкилотларининг 60 дан зиёд ходимлари хорижий мамлакатларда семинарлар, симпозиумлар, сессиялар, малака ошириш ва ўқув курслари ва бошқа тадбирларда иштирок этди. 2018 йил да жами 400 минг АК,Ш доллари (утган йил га нисбатан 1 5 баробарга ошган) микдорида махсулот ва хизматлар экспорт килинган.Сармоялар оқимини ошириш буйича хам кўрсаткичлар юклатилади. Грант лойиҳалар доирасида 6 млн. АК.Ш доллари жалб этилишига эришилган, шунингдек 11 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 4 млн. АК.Ш доллари миқдоридаги инвестиция киритилган.Экотуризмни ривожлантириш буйича табиий худудларда 23та экотуристик маршрутлар ишлаб чик,илган.Сохани такомиллаштириш буйича кушимча 5 та (Шуманай, Қонликул, Шаҳрисабз, Фозилмон, Нурота) давлат ўрмон хўжалиги ва 3 та ("Ўрмонтехносервис", "Ўрмонинвест”, "Ўрмонқурилиш") давлат унитар корхоналари ташкил этилган.

МАЪЛУМОТ УРНИДА: Давлат ўрмон фондининг умумий ер майдони 11,3 млн. гектарни, шундан ўрмон билан қопланган ер майдони 3,3 млн. гектарни ташкил этади. Бу ҳажм республика умумий ер майдонининг 25,2 фоизи демакдир.

Тизимда жами 102 та шундан, 60 та давлат ўрмон хўжалиги, 5 та давлат ўрмон ов хўжалиги, 4 та давлат қўриқхоналари, 3 та миллий табиат 6ofh, 1 та биосфера резервати, 1 та биосфера қўриқхонаси, 5 та ихтисослашган давлат ўрмон хўжалиги, 4 та ўрмон тажриба станциялари, 4 та давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда 2 та қўмита, 8 та бошқарма, 5 та республика ташкилоти мавжуд.

Қўмитада жами ходимлар сони 7 921 нафарни, шундан 370 нафари бошқарув ходими, 22 нафари илмий ходим, 897 нафари мутахассис, 6 593 нафари ишчи ва ёрдамчи ходимлар ташкил этади.

 

Toshkentda ob-havo

Harorat: 23°

Namlik 27% Shamol 10.49 м/c
O'zbekistonda o'rmonni tashkil etuvchi necha xil daraxt va butalar mavjud? (76)